"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди

Alisher Ostonov
14 мар 2026
"Интер" янги вингер топди.

Клуб "Ал Иттиҳод" футболчиси Мусса Диабига эътибор қаратди. Футболчи Саудия Арабистонини тарк этиб, еврокубокларга қайтмоқчи.

Жорий мавсумда Мусса Диаби "Ал Иттиҳод" сафида 34 та учрашувда майдонга тушди. Уларда вингер учта гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 28 млн еврога баҳоламоқда.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: corrieredellosport.it