

"Интер Майами" МЛСнинг 7-турида "Колорадо Рэпидс"га қарши баҳс ўтказди ва дуранг (2:2) қайд этди.
Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Флорида клуби мухлисаси майдонга тушиб, Лионель Месси билан селфи тушди. Аргентиналик ҳужумчи кутилмаган ҳолатдан бироз ўзини йўқотиб қўйди, аммо қиз билан расмга тушди.
Шундан сўнг бир неча ходимлар ва Мессининг тансоқчиси қизни майдондан олиб чиқишди.




