Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди

Sherzod Nurmatov
25 июл 2025, 13:50
“Барселона” собиқ устози Хави Эрнандес Ҳиндистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимига ариза топширган, бироқ унинг номзоди рад этилган.

"Times of India" хабарига кўра, собиқ футболчининг аризаси AIFF (Ҳиндистон футбол федерацияси) техник қўмитаси томонидан рад этилган. Рад этиш сабаби федерация учун мос бўлмаган молиявий талаб бўлиши мумкин.

Ҳиндистон терма жамоасидаги бўш ўрин учун 170 нафар мутахассис ҳужжат топширган. Холид Жамил, Стивен Константин ва Стефан Таркович якуний шорт-листга кирган. 

Янги мураббий бўйича қарор AIFF ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида қабул қилинади.

Аввалроқ Ҳиндистон футбол федерацияси терма жамоага Instagram орқали бош мураббий қидираётгани маълум бўлган эди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Times of India