

Турнир ўйинларининг бир қисми Мексикада ўтказилади.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирча вазият барқарор ва жиддий хавотир уйғотмаяпти.
"Вазият тинч, ҳозир ҳаммаси жойида. Умуман олганда, барчаси муаммосиз ўтиши керак", – деди Инфантино.
Аввалроқ 24 февраль куни Мексика қуролли кучларининг махсус операцияси вақтида мамлакатдаги энг йирик наркокартеллардан бири раҳбари — Эль Менчо лақаби билан танилган Немесио Осегера йўқ қилинганди. Шундан кейин бир қатор шаҳарларда тартибсизликлар авж олди: жиноий ташкилот аъзолари автомобилларни ёқиб юборишди ва трассаларни тўсиб қўйишди.
Тартибсизликлар турнир ўйинлари шаҳарлардан бири Гвадалахарани ҳам четлаб ўтмади, у ерда Испания ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги учрашув ҳам режалаштирилган.
Футбол бўйича ЖЧ-2026 11 июндан 19 июлгача уч мамлакат — АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Мексика ҳудудида ўйинларни Мехико, Монтеррей ва Гвадалахара қабул қилади.



