

"ASEAN Кубоги орқали биз мамлакатларни бирлаштирмоқдамиз ва бу турнир катта муваффақиятга эришади. Бу ASEAN минтақасида миллий футбол жамоаларининг мавқеини мустаҳкамлашга ва Жануби-Шарқий Осиё бўйлаб спортимизнинг ривожланишини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради", – деди Инфантино Малайзияда бўлиб ўтган тақдимотда.

Мусобақа формати мамлакатлар вакиллари билан музокаралар орқали аниқлаб олинади.
Жануби-Шарқий Осиёда аллақачон икки йилда бир марта ўтказиладиган ASEAN чемпионати ўтказиб келинади. Амалдаги чемпион 2024 йилги финалда Таиландни мағлуб этган Вьетнамдир.



