Икром Алибоев “Гамбург” дарвозасини ишғол этди

Eldor Akmurzayev
16 янв 2020
Ж.Кореянинг “Сеул” ҳамда Германиянинг “Гамбург” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик беллашуви якунланди.

Ўйинда ҳисобни 36-дақиқада “Гамбург” ярим ҳимоячиси Адриан Файн очди. 2-бўлим ўрталарида эса сеулликлар аъзоси Икромжон Алибоев рақиб дарвозабонини доғда қолдириб, мувозанатни тиклади. Шу тариқа, ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади - 1:1.

Сеул (Ж.Корея) - "Гамбург" (Германия) 1:1 (0:1, 1:0)

Португалия, "Албуфейра" ўйингоҳи.

Голлар: Файн 36, Алибоев 62

Эслатиб ўтамиз, “Гамбург” Бундеслига-2'нинг 18 туридан кейин 31 очко тўплаган ҳолда 2 ўринда бормоқда. Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Сеул” эса кейинги назорат баҳсини 18 январь куни Чемпионшип вакили “Брентфорд” клубига қарши ўтказади. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia