

Норвегиялик ҳужумчи “Манчестер Сити” сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди.
“Менга Ҳоланд жуда ёқади. У жуда ақлли футболчи, ўзига ноқулай ҳудудда сарсон бўлмайди. Эрлинг шунчаки дарвоза ёнида кутади ва гол уради. У менга Филиппо Инзаги, Давид Трезеге ва Кристиан Вьери каби футболчиларни эслатади. У ҳар учаласининг ҳам янги версиясидир”, – деди Ибрагимович.
Эслатиб ўтамиз, Эрлинг Ҳоланд жароҳати туфайли "Манчестер Сити"нинг сўнгги ўйинларини ўтказиб юбормоқда.



