Ҳиндистон - Ўзбекистон учрашуви ҳаками Фаластиндаги ўша машҳур ўйинни бошқарганди

Narzulla Saydullayev
16 янв 2024
18 январь кунги Ҳиндистон - Ўзбекистон учрашувини хитойлик Фу Минг бошчилигидаги ҳакамлар бошқариши ҳақида хабар бердик.


Ҳиндистон - Ўзбекистон учрашувини хитойлик ҳакамлар бошқариб боришади         

Championat.asia сайти ушбу ҳакам ўзбек жамоалари иштирокидаги қайси ўйинларни бошқарганини йиғиб чиқди.

Бу ҳакам ишлаганида 2018 йил Хитойда ўтган U-23 Осиё кубоги доирасида Японияни 4:0 ҳисобида таслим қилганмиз. 2020 йил Таиланддаги U-23 Осиё кубогида БАА 5:1 ҳисобида тор-мор этилган.

2019 йил сентябрь ойида Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Фаластин меҳмони бўлиб 0:2 ҳисобида сенсацион мағлубиятни қабул қилиб олганди. Ўша баҳсни Фу Минг бошқарганди.

2023 йил ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги "Шаржа" - "Насаф" учрашувида хитойлик ҳакам сўнгги дақиқаларда мезбонлар дарвозасига пенальти белгилаган эди. Бироқ Азизбек Амонов пенальтидан гол ура олмаганди ва якунда "Насаф" мағлуб бўлганди - 0:1.

Умуман олганда Фу Минг бошқарган баҳсларда вакилларимиз 2та ғалаба, 4та дуранг ва 3та мағлубият қайд этишди.

Фу Минг бошқарган ўйинлар:

19.01.2018 Япония U23 - Ўзбекистон U23 - 0:4
19.02.2018 "Зоб Оҳан" - "Локомотив" 2:0
09.04.2019 "Пахтакор" - "Ал Садд" 2:2
22.04.2019 "Локомотив" - "Ал Иттиҳод" 1:1
05.09.2019 Фаластин - Ўзбекистон 2:0
19.01.2020 БАА U23 - Ўзбекистон U23 - 1:5
23.04.2021 "Пахтакор" - "Шаржа" 1:1
27.04.2022 "Ал Виҳдат" - "Насаф" 2:2
23.10.2023 "Шаржа" - "Насаф" 1:0


Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон - Ўзбекистон учрашуви 18 январь куни Тошкент вақти билан соат 19:30да бошланади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia