Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди

Sherzod Nurmatov
20 окт 2025
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат жамоани йиғди.

Англиялик футболчи жамоада ҳозирги жамоадоши Мануэль Ноерга жой топди ва ҳимоячилардан Марсело, Жон Терри, Жоржо Кьеллини ва Кайл Уокерни танлади. Серхио Бускетс, Зинедин Зидан ва Андрéс Иньеста ярим ҳимоячи позицияларига жойлаштирилди, ҳужум учлиги эса Криштиану Роналду, Роналдо ва Лионель Мессидан иборат бўлди.

Ҳарри Кейн "Бавария"да 2023 йилдан буён тўп тепади. 32 ёшли футболчи жорий мавсум Мюнхен клуби сафида 11 ўйинда 19 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Tribuna.com