Германияда АҚШдаги Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш ҳақида гапирилмоқда

Administrator
20 янв 2026, 22:01
Германияда АҚШнинг Гренландияга нисбатан позицияси туфайли 2026 йилги ЖЧни бойкот қилишга чақиришди.

"Санкт-Паули" клуби президенти ҳамда Бундеслига ва Германия футбол федерацияси ижроия қўмитаси аъзоси Оке Гёттлих АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг Гренландия бўйича баёнотлари сабабли 2026 йилги жаҳон чемпионатини бойкот қилиш масаласини муҳокама этишга даъват этди.

"Европага билвосита, эҳтимол яқин келажакда тўғридан-тўғри таҳдид солаётган мамлакатда европаликлар мусобақаларда қатнашиши керакми, деган савол ҳақиқатан ҳам ўринлидир," дея Гёттлихнинг сўзларини келтиради City А.М.

Бундан олдин Трамп Дания автоном ҳудуди ҳисобланган Гренландияда ракетага қарши мудофаа тизимларини жойлаштириш учун АҚШ назоратини ўрнатиш истагини билдирган эди.

2026 йилги жаҳон чемпионати уч мамлакат - АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтказилади. Мусобақа 11 июнда бошланиб, финал 19 июлда бўлиб ўтади.


AdministratorМуаллиф
Манба: CITY A.M.

Ўхшаш янгиликлар