

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, ўйинчига жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо қизиқиш билдирмоқда.
Мутахассис "Валенсия" учун "Наполи" форварди Виктор Осимхенга ўхшаш ҳужумчи изламоқда. Клуб "Лилль" билан Тимоти Веани харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олиш борасида музокараларга киришди.
Веа ўтган мавсум Франция чемпионати доирасида "Лилль" сафида 3та гол ва 4та ассист қайд этди.
Тимоти ҳозирда Либерия президенти бўлмиш собиқ "Олтин тўп" соғиби Жорж Веанинг ўғли ҳисобланади.



