

Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 73-дақиқада захирага олинди. Ҳимоячи 53-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Баҳс "Галатасарой"ни ғалабаси билан якунланди. Мезбонлар сафида Давинсон Санчес, Виктор Осимхен ва Мауро Икарди гол урди, меҳмонлар эса Дал Варесановичнинг тўпи билан жавоб бера олишди холос.





