Футзал. Португалия — жаҳон чемпиони!

Aslanov Jasurbek
4 окт 2021, 00:06
Литвада ўтказилаётган футзал бўйича жаҳон чемпионати якунига етди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина ҳамда дунёнинг етакчи жамоаларидан бири ҳисобланган Португалия майдонга чиқди. 9-дақиқада Аргентина футболчисига қизил карточка кўрсатилди ва бу ҳам ўйинга жиддий таъсир кўрсатди. 15-дақиқада Варела Португалияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 28-дақиқада эса Варела дублга эришди ҳамда орадаги фарқни оширди. Жанубий Америка вакилларидан фақатгина Клаудино гол уриб, ҳисобни қисқартирди. Аммо унинг голи жамоасига ёрдам беролмади. Якуний ҳисоб — 1:2.


Футзал. Жаҳон чемпионати

Финал

Аргентина — Португалия 1:2

Голлар: 0:1 — 15 Пани, 0:2 — 28 Пани, 1:2 — 28 Клаудино.

Аргентина (биринчи бешлик): Сармиенто, Таборда, Басиле, Бранди, Клаудино. 

Захира: Стаццоне, Рессия, Боло-Алемани, Борруто, Сантос, Куццолино, Вапораки, Эдельштайн, Фарач.

Португалия (биринчи бешлик): Бебе, Сесилиу, Коэлью, Матуш, Рикардинью; 

Захира: Андре, Паку, Афонзу, Зики, Эрик, Пани, Бриту, Кастру, Угу.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia