Футзал. Ўзбекистон Тожикистонни бу гал кичик ҳисобда мағлуб этди

Sherzod Nurmatov
15 апр 2025, 20:19
Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тожикистонга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Беллашув тўлиқлигича ўзбекистонликлар устунлигида ўтди. Биринчи учрашув билан солиштирганда чуқурроқ ҳимояланган меҳмонлар асосий эътиборни ҳимояга қаратишди. 

Шунга қарамай, кетма-кет ҳужумлар ўз самарасини берди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарида шу каби ҳужумларнинг навбатдагисини Бехруз Самиев ижобий якунлади.

Халқаро ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон 1:0 Тожикистон

Тошкент ахборот технологиялари университети зали

Гол: Бехруз Самиев 31'

Ўзбекистон (асосий бешлик): 1.Шавкат Ибрагимов, 5.Шаҳзод Садиев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 11.Музаффар Аҳаджонов, 13.Элдор Нигматов.

Захира: 12.Аббос Элмуродов, 2.Мекҳрож Юнусов, 3.Машраб Одилов, 4.Артур Умуров, 6.Илкҳом Ҳамроев, 7.Беҳруз Самиев, 9.Давлат Ибрагимов, 10.Акбар Усмонов, 14.Орзужон Асқаров, 

Тожикистон (асосий бешлик): 1.Бозмамадов Фируз, 7.Ражабов Муҳаммад, 8.Идиев Некруз, 4.Исмоилов Насратшоҳ, 5.Ризомов Самандар.

Захира: 2.Жабаров Нуриддин, 3.Иноятов Шаҳзод, 9.Амрокҳонов Рамз, 10.Раҳматов Парвиз, 11.Воситзода Иқболи, 13.Холиқназаров Хусрав, 17.Маҳмадшоев Меҳрожиддин.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia