

Финал остонасида Эрон Ироқни 4:2 ҳисобида енгди. Турнир фаворитлардан бири бўлган Япония кутилмаганда мезбон Индонезияга имкониятни бой берди. Асосий вақтда томонлар 3:3 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этишган бўлса, экстра таймларда эса мезбонлар иккита тўп киритиб финалга йўлланмани қўлга киритишди.
Эндиликда финалда бош соврин учун Эрон - Индонезия тўқнашувига гувоҳ бўламиз.



