"Фулхэм" ўз таркибини ПСЖ дарвозабони Альфонс Ареола билан бойитди

Sherzod Nurmatov
10 сен 2020, 00:15
ПСЖ ва Франция термаси посбони Альфонс Ареола фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиради.

27 ёшли футболчи "Фулхэм"га ўтди. У 2020/21 йилги мавсумни ижара асосида Лондон клубида ўтказади. Шунингдек, агар футболчининг ҳаракатлари "Фулъэм"ни қониқтирса, жамоада сотиб олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, француз ўтган мавсумнинг кўп қисмини "Реал"да ижарада ўтказди. Унинг ҳисобида 13 та баҳс ва 5 та "қуруқ ўйин" бор.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fulhamfc.com