

Уларнинг ташрифига бош маъсул этиб ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев Тайинланган. Меҳмонлар бугун "Бунёдкор" стадионига ташриф буюрадилар. Эртага Самарқандга саёҳат киладилар ва қадимий едгорликлар билан яқиндан танишадилар. 12 ноябрь куни "Фейеноорд" вакиллари Ўзбекистон - КХДР учрашувини томоша қиладилар. Орада ЎФФ билан ҳамкорлик масалалари бўйича келишув амалга оширилади.
Айни пайтда "Фейеноорд" вакилларини нима учун Ўзбекистонга келишлари маълум қилинмаган. Меҳмонлар 13 ноябрь куни ортга қайтадилар.



