Фекир жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади

Sherzod Nurmatov
28 фев 2023, 11:00
"Бетис" ярим ҳимоячиси Набиль Фекир олган жароҳати туфайли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборадиган бўлди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, 29 ёшли франциялик футболчининг чап тиззаси бўғимлари шикастланган.

Фекир 2022/23 йилги мавсумда "Бетис" сафида барча турнирлар доирасида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: en.realbetisbalompie.es