

Бу ҳақда "Marca" хабар берди.
19 ёшли ҳимоячи бошланғич таркибдаги футболчиларнинг катта қисми йўқлиги сабаб эртанги "Сельта"га қарши ўйин учун ёшлар жамоасидан чақирилган.

Ламини Фати 2024 йилнинг декабридан буён "Реал"нинг захира жамоасида ўйнаб келмоқда. У "Леганес"дан 120 минг евро эвазига ўтган. Унинг шартномаси 2029 йилгача амал қилади.
Сўнгги пайтларда мадридликларда кадрлар билан боғлиқ вазият оғир: жароҳат ва дисквалификация сабаб "Сельта"га қарши баҳсни бирданига 10 нафар футболчи ўтказиб юбориши мумкин. Жароҳат олганлар — Родриго, Алаба, Асенсио, Мбаппе, Беллингем, Милитао, Себальос. Дисквалификация қилинганлар — Хёйсен, Каррерас ва Мастантуоно.
Ла Лиганинг 27-туридан жой олган "Сельта" – "Реал" учрашуви 7 мартга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.



