
Ушбу хабар сайтимизда эълон қилингач, кўпчилик мухлисларда "Истиқлол" стадионининг айни дамдаги холати ҳақида савол пайдо бўла бошлади. Сайтимиз мухбири "Истиқлол" стадионига бориб, ўйингоҳда амалга оширилаётган ишлардан лавҳа тайёрлади.




Лавҳадан кўринишича, ўйингоҳни таъмирлаш ишларига 100 нафарга яқин ободонлаштириш ходими жалб этилган. Майдон тез фурсатларда такроран фойдаланишга топширилиши учун амалий ишлар олиб борилмоқда.