

Унда чемпионат етакчиси "Нефтчи" ўз майдонида "Насаф" жамоасини қабул қилади. Жамоалар шу кунгача Фарғонада 27 маротаба тўқнаш келган. Бу беллашувларда катта устунлик майдон эгаларида бўлиб турибди 13 ғалаба. 4 та баҳсда "аждарлар"нинг қўли баланд келган, 10 та учрашувда ғолиб номи аниқланмаган.
Қарши жамоаси охирги маротаба "Нефтчи"ни сафарда 2017 йилги мавсумда таслим қилган. Кейинги 6 та ўйинда 4 мағлубият, 2 дуранг қайд этилган.
Суперлига-2017. 24-тур
"Нефтчи" - "Насаф" 0:3
Голлар: Азизжон Ғаниев 8, Бобур Абдухолиқов 42, Шаҳбоз Эркинов 76
Маълумот учун, бугунги жанг 18:00 да "Истиқлол" стадионида старт олади.



