Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист

Alisher Ostonov
8 фев 2026
Туркия Суперлигаси 21-тур доирасидаги "Эюпспор" — "Истанбул Башакшехир" ўйини бўлиб ўтди.

Меҳмонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди. Ўзбекистонлик форвард 53-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев ҳам ўйинни асосий таркибда бошлади ва 66-дақиқада захирага олинди. Ўзбекистонлик хавбек 14-дақиқада жамоасининг илк голига ассистентлик қилди. Баҳс 2:1 ҳисобида истанбулликлар фойдасига ҳал бўлди.

“Истанбул Башакшехир” Туркия Суперлигасида 21 ўйиндан сўнг 33 очко билан 6-ўринда бормоқда, “Эюпспор” эса 18 очко билан 15-ўринда жойлашган.






Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia