
Маълумотларга қараганда, 25 ёшли футболчи учун "Ливерпуль", "Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд даъвогарлик қилмоқда.
Мёнхенгладбахликлар швейцариялик ўйинчини қишки трансфер ойнаси ёпилгунга қадар сотишга тайёр, аммо хавбекнинг ўзи ёзда эркин агент сифатида кетишни жоиз деб билмоқда.
Закария жорий мавсумда 17 ўйинда 2 та гол урди ва 1 та голли узатма қайд этди. Унинг трансфер нархи – 27 миллион евро.