Европа Лигасининг саралаш ўйини вақтида кўнгилсиз ҳолат юз берди

Eldor Akmurzayev
16 авг 2019
Европа Лигасининг 3 саралаш босқичи жавоб баҳсида «Млада-Болеслав» (Чехия) ўз уйида «Стяуа»ни (Руминия) қабул қилиб, минимал ҳисобда имкониятни (0:1) бой берди.

Учрашув биринчи тайминиг охирларида меҳмонлар дарвозабони Андрей Влад тўп учун курашда бошидан қаттиқ зарб ейиши оқибатида, хушини йўқотади. Тез тиббий ёрдам вакиллари унга биринчи кўмакни кўрсатганидан сўнг, у ўзига келиб ёнидагилардан дарвозасига гол кирган ё кирмаганлигини аниқлаштиришни сўраган. Кейин эса Влад ўрнидан туриб, баҳсни охиригача давом эттирди. 

20 ёшли кипернинг жамоаси эса кейинги босқичга йўл олди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/Emishor