

13-дақиқада "Эвертон" яримҳимоячиси ўз жарима майдонида рақиб ҳужуми пайтида топни эгаллади ва уни Майкл Кинга узатди, аммо у пасни қабул қилмади. Шу пайтда Бруну Фернандеш вазиятдан фойдаланиб тўпга зарба берди – тўп дарвозадан юқорига кетди.
Гуйе жаҳли чиқиб, 32 ёшли ҳимоячи билан жаҳллашиб қолди. У жамоадошига шапалоқ туширди, Кин эса уни ёқасидан олди, шундан сўнг футболчиларни бошқалар ажратиб қолди.
Сенегаллик футболчига ҳакам Тони Хэррингтон томонидан қизил карточка кўрсатилди. Гуйени тинчлантириш ва майдондан олиб чиқишга тўғри келди.



