

Журналист Николо Скиранинг фикрича, трансфер ёз охиригача амалга ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бельгиялик ҳужумчи 2016 йилнинг ёзида 39 миллион евро эвазига "Марсел"дан "Челси"га ўтган эди. Ўшандан бери у 77 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урган ва 6 та голга ассистентлик қилган.



