"Эшитдик-да!" "Андижон" — ОКМК ўйини икки жамоа мураббийлари учун сўнгги имконият

Бироздан сўнг Суперлига 7-тур доирасидаги "Андижон" — ОКМК ўйини бошланади.

Сайтимиз маълумотига кўра, ушбу баҳс Андижон ва Олмалиқ жамоалари бош мураббийлари учун сўнгги имконият ҳисобланади.

"Андижон" жорий мавсум 6 та ўйинда 2 та ғалаба ва 4 та мағлубият, ОКМК эса 1 та ғалаба, 3 мағлубият ва 2 та дуранг қайд этди.


Манба: championat.asia