Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди

Mirjalol Normatov
31 янв 2025, 20:14
Эрон чемпионатининг 18-турида "Фулад" ўз майдонида "Персеполис" билан дуранг ўйнади.

Учрашувнинг 9-дақиқасида ҳамюртимиз Ўткир Юсупов Али Алипур томонидан амалга оширилган пенальтини бартараф қилди.

"Фулад" - "Персеполис" 1:1

Голлар: Иса Аликасир (38), Абулфазл Задехаттар (79).

Амалга оширилмаган пенальти: Али Алипур (9).

"Фулад" - Ўткир Юсупов, Мусса Кулибали, Можтаба Нажжариан, Али Немати, Фаршид Багери, Сина Мориди (Шаҳин Таваколи, 90+3), Сина Асадбеги, Густаво Бланко, Сасан Ансари (Муҳаммад Асқари, 71), Муҳаммадризо Сулаймони (Абулфазл Задехаттар, 71), Алиасқар Араби.

"Персеполис" - Алексис Гюндуз, Муртазо Пуралиганжи, Гиорги Гвелесиани, Милад Муҳаммади, Фаршад Фаражи, Суруш Рафи, Фаршад Аҳмадзода, Саид Меҳри (Саид Содиғи, 90+3), Ясин Салмони (Масуд Риги, 59), Иса Аликасир, Али Алипур.

Огоҳлантириш: Али Немати (8), Сасан Ансари (30), Суруш Рафи (42), Фаршад Фаражи (74), Сина Асадбеги (8).


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia