Эрон чемпионати. "Трактор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Ҳамробеков 78 дақиқа ўйнади

Sherzod Nurmatov
22 янв 2026, 18:46
Эрон Про лигаси 17-туридан ўрин олган "Трактор" – "Мес Рафсанжан" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда "Трактор" ўз уйида "Мес Рафсанжан"ни меҳмон қилиб, 4:1 ҳисобида зафар қучди. Ўзбекистон терма жамоаси хавбеки Одил Ҳамробеков асосий таркибда майдонга тушиб, 78 дақиқа ҳаракат қилди.

Шундай қилиб, "Трактор" 27 очко билан 3-ўринга жойлашган бўлса, "Мес Рафсанжан" 11 очко билан 16-поғонани банд этиб турибди.

Эрон Про лигаси

17-тур

"Трактор" – "Мес Рафсанжан" 4:1

Голлар: Ҳуссайнизода 13', Мирзаозод автогол 56', Исмоилифар 76', Дроздек 83' – Араб 87'


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia