Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"да ғалаба, "Ал Иттиҳод" эса мағлуб бўлди

18 апр 2026, 07:30
Саудия Арабистонида марказлашган ҳолда Элит ОЧЛ мусобақаси давом этмоқда.

Тунда чорак финалнинг яна иккита баҳси якунланди. Турнирнинг амалдаги чемпиони "Ал Аҳли" "Жоҳор" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Саудияликлар энди финал йўлланмаси учун "Виссел Кобе" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Шунингдек, кеча "Ал Иттиҳод" Япониянинг "Мачида" жамоасига қарши баҳс олиб борди ва кутилмаганда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Матида" жамоаси ярим финалда "Бурирам Юнайтед" ва "Шабаб Ал Аҳли" ўртасидаги учрашув ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Элит ОЧЛ. Чорак финал.
Ал Аҳли — Жоҳор 2:1
Голлар: Кэссиэ 45+3, Галено 54 – Мажраши 19 автогол


Мачида Зелвия — Ал Иттиҳод 1:0
Гол: Йенги 31


Манба: Championat.asia