Элит Чемпионлар лигаси. Маҳрезнинг голи "Ал Аҳли"ни чорак финалга олиб чиқди

Aslanov Jasurbek
13 апр 2026, 22:49
Осиё Элит Чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" ҳамда Қатарнинг "Ал Дуҳайл" жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви бўлиб ўтди.

120 дақиқа давом этган драма мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) — "Ал Дуҳайл" (Қатар) 1:0 (қўшимча вақтларда)

Гол: Рияд Маҳрез 117 (1:0).

Амалга оширилмаган пенальти: Айван Тоуни 105+7 (дарвозабон).

Учрашувнинг асосий вақтида дарвозалар дахлсиз қолди. Эътиборлиси, биринчи қўшимча бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда "Ал Аҳли" ҳужумчиси Айван Тоуни пенальтидан унумли фойдалана олмади. Бироқ, баҳс якунланишига уч дақиқа қолганда жазоирлик юлдуз Рияд Маҳрез рақиб дарвозасини ишғол қилиб, Жидда клубига муҳим ғалабани тақдим этди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia