Элгужа Григалашвили "Динамо"дан кетди

Mirjalol Normatov
28 май 2023, 16:06
Про-лиганинг биринчи давраси якунига бир тур қолди.

Кеча "Динамо" жамоаси Про-лиганинг 10-турида сафарда "Ғиждувон" билан дуранг ўйнади, 2:2. Ушбу учрашувда самарқандликлар футболчиси Элгужа Григалашвили қайдномага ҳам киритилмади.

Олган маълумотларимизга кўра, грузиялик футболчи жамоани тарк этган. У ўтган мавсумнинг ўртасида "Динамо" билан 1 ярим йиллик шартнома имзолаганди.

Элгужа Григалашвили ушбу мавсумда Про-лиганинг 7 ўйинида қатнашиб, 1 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia