

Хабарингиз бор, Лиссабонда кечган дастлабки баҳсда мадридликлар 1:0 ҳисобидаги минимал ғалабани қўлга киритишган эди.
Бугунги муҳим ўйин олдидан "Қироллик клуби" мухлислари учун нохуш хабар бор. Жамоанинг асосий юлдузларидан бири Килиан Мбаппе тиззасидаги оғриқлар сабабли ушбу беллашув қайдномасига киритилмади ва ўйинни трибунадан кузатадиган бўлди.
"Реал" (Мадрид) қайдномаси:
Дарвозабонлар: Куртуа, Лунин, Фран Гонсалес.
Ҳимоячилар: Карвахаль, Алаба, Трент, Асенсио, А. Каррерас, Фран Гарсия, Рюдигер, Ф. Менди.
Ярим ҳимоячилар: Камавинга, Вальверде, Чуамени, Арда Гюлер, Цестеро, Мануэль Анхель, Паласиос, Тьяго
Ҳужумчилар: Винисиус Жуниор, Гонсало, Браим, Мастантуоно.
Бош мураббий: Альваро Арбелоа.




