Достонбек Турсунов Хитой чемпионатига кўчиб ўтди

Narzulla Saydullayev
13 апр 2021, 11:57
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Достонбек Турсунов 2020 йилнинг январь ойидан бери Жанубий Кореянинг "Бусан И'Парк" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

25 ёшли ҳимоячи янги мавсумни Хитойнинг "Чунцин Дандай Лифань" жамоаси сафида ўтказади.

Маълумот учун, "Чунцин Лифань" Хитой Суперлигасининг ўтган мавсумида 6-ўринни эгаллади. Жамоа таркибида Ферандиньо, Марсело Сирино, Марсиньо ва Миллер Боланьос каби сингари легионерлар бор.  

Достон Турсунов фаолияти давомида "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Металлург" ва Япониянинг "Ренофа Ямагучи" жамоасида ҳам тўп тепган эди. 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia