Суперлига. Темурхўжа Абдухолиқовнинг супер голлари "Локомотив"га навбатдаги ғалабани тақдим этди

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Динамо" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашув якунланди.

"Динамо" – "Локомотив" 1:2 

Гол: 34 - Темурхўжа Абдухолиқов, 40 - Темурхўжа Абдухолиқов (Билол Тўплиев), 61  - Азизбек Амонов (Жаҳонгир Абдусаломов)

Бош ҳакам: Рустам Чориев

Ёрдамчи ҳакамлар: Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов

Захира ҳаками: Сардор Миродилов

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Ҳусан Худойбердиев

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

Динамо: 1. Эдем Неманов, 4. Нурилло Тўхтасинов, 5. Маҳамаду Дембеле, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7. Санжар Қодирқулов, 10. Анваржон Хожимирзаев (11. Хислат Жалилов, 64), 16. Драмане Салоу (37. Фирдавс Абдураҳмонов,46), 19.Мауро Брасил (20. Жалолиддин Жумабоев, 46), 21. Жаҳонгир Абдусаломов, 77. Беҳруз Облақулов (8. Азизбек Амонов,46), 97. Тил Мавретич (Расул Йўлдошев, 46).

Захира: Равшанбек Ягудин, 17. Салим Мустафоев, 22. Улуғбек Абдуллаев, 99. Улуғбек Хошимов

Локомотив: 1. Алексей Козлов, 5. Анзур Исамилов, 8. Билол Тўплиев (10. Шодиёр Шодибоев,76), 9. Суҳроб Нуруллоев (45. Йoван Нишич, 65), 11. Темурхўжа Абдухолиқов (99. Муҳриддин Зоиров,88), 14. Николай Иванов, 15. Александр Сушнар, 18. Олександр Кучеренко, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (22. Суннатилла Поёнов, 76), 33. Олег Зотеев, 70. Муҳаммадали Реимов (61. Нурлан Ибрагимов,65)

Захира: 12. Никита Шевченко, 7. Қувончбек Абраев, 21. Иля Еличич, 88. Исломбек Баратов,

🟨 Огоҳлантириш:  21 - Драмане Салоу, 25 - Суҳроб Нуруллоев, 69 - Алексей Козлов, 69 - Фирдавс Абдураҳмонов, 72  Йoван Нишич, 76 - Билол Тўплиев, 90+3 - Вадим Абрамов

🟥 Четлатиш:  90+4 -  Фирдавс Абдураҳмонов

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди

🟥 90+4. Фирдавс Абдураҳмонов ҳакамга кескин гаплар гапиргани учун қизил карточка олди

90+3. Амонов бугунги учрашув қаҳрамонлигини Темурхўжадан олиб қўйиши мумкин эди. Ҳужумчининг ажойиб зарбасини Козлов қийинчилик билан қайтарди

90. Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 7 дақиқа қўшиб берди

90. Халиловнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

88. Зоиров бугунги учрашув қаҳрамони Абдуҳолиқовни алиштирди

82. Темурхўжа бугун тур голига асосий даъвогар бўлса, Эдем ҳозир тур сейви учун асосий даъвогарга айланди. Неманов 3 метрдан йўлланган аниқ зарбани қайтарди.

80. Шодибоев учрашувга "нуқта" қўйиши мумкин эди, бироқ Эдем бунга йўл қўймади ва супер сейв амалга оширди

🟨  76. Майдондан чиқишда сусткашлик қилгани учун Билол Тўплиев огоҳлантирилди

76. Муҳаммадиев ва Тўплиев майдонни тарк этади, уларнинг ўрнига Шодибоев ва Поёнов майдонга тушди

🟨 72. Мезбонларнинг ҳисобни қисқартирганидан сўнг ўйин анча жонланди ва майдон "ёнмоқда". Бу сафар Тўхтасиновга қарши қўполлик ишлатган Нишич огоҳлантирилди

🟨 69. Огоҳлантириш. Абдураҳмонов ва Козлов ўзаро "даханаки" ажнг қилгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди

68. Ҳакам бир неча дақиқа "Динамо" дарвозасига эҳтимолий пеналтини текширишди. ВАРдагилар ҳимоячи "тоза" ҳаракат қилганини маълум қилди

65. Ибрагимов ва Нишич майдонга тушди, улар Реимов ва Нуруллоев майдони тарк этди

64. Хожимирзаевнинг ўрнига Халилов майдонга тушди

61. ГОООЛ. Азизбек Амонов Темурхўжага супер гол билан "жавоб қайтарди". Ҳужумчи бир нечта футболчидан чиройли тарзда ўтди ва зарба йўллади, бу зарба олдида Козлов ожиз қолди

57. Мезбонларнинг илк зарбаси дарвозабонга қадар етиб борди. Амоновнинг аниқ бироқ секин йўлланган зарбасини Козлов қийинчиликсиз ушлаб олди

56. Темурхўжа хет-трик қилиши мумкин эди. Абдухолиқов рақибдан чиройли тарзда ўтди ва зарба йўллади, бироқ ҳужумчининг зарбасига аниқлик етишмади

Иккинчи бўлим бошланди. Бўлим аввалида Салоу ўрнига Фирдавс Абдураҳмонов Мавретич ўрнига Расул Йўлдошев, Бразил ўрнига Жалолиддин Жумабоев, Облоқулов ўрнига Азизбек Амонов майдонга тушди

Биринчи бўлим якунланди. Ўзгаришлар иккинчи бўлимга қолди

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталиш учун 1 дақиқа қўшиб берди

45. Абрамов биринчи бўлим сўнггида бир йўлла тўрт нафар футболчини ўзгартирмоқчи.

40. ГОООЛ. Темурхўжа Абдухолиқовдан навбатдаги СУПEРГООЛ. Меҳмонлар тезкор қарши ҳужум ташкил қилишди ва "темирйўлчилар" ҳужумчиси узоқдан кучли ва аниқ зарба йўллаб, ҳисобни оширди

34. ГОООЛ. Темурхўжа Абдухолиқовдан супер гол. Меҳмонлар ҳужумчиси деярли майдон марказидан Неманов дарвозасини аниқ нишонга олди

26. Қодирқуловнинг жаримадан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади

🟨 25. Суҳроб Нуруллоев огоҳлантирилди

🟨 21. Учрашувдаги илк огоҳлантиришни мезбонлар футболчиси Салоу олди

19. Жаҳонгир Абдусаломов яхши вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади, дарвозага кетаётган тўп Облақуловга тегиб кетди ва ажойиб зарба дарвозага қадар етиб бормади

17. "Динамо" тактик ҳужумлар ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда, бироқ ҳозирча Абрамов шогирдларига нимадир етишмаяпти

10. Бу сафар Ивановнинг ўзи узоқдан кучли зарба йўллади, зарбага озгина аниқлик етишмади

9. Иванов жаримадан тўпни ажойиб тарзда амалга оширди, бироқ Шушнарнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

6. Мезбонлар ҳам учрашувдаги илк вазиятларини амалга оширишди. Қанотдан узатилган тўпга Хожимирзаев бироз етиб кела олмади. Дарвозабон ўз ўрнида

5. Билол Тўплиевнинг зарбаси ноаниқ кетди. Бу учрашувдаги илк зарба бўлди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


Манба: