

10 турдан кейин австралиялик мураббий ишлаётган "Тоттенхэм" АПЛ мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
"Постекоглу – ажойиб мураббий, бу мавсум олдиданоқ аён эди. Анге машғулотларда завқланади, биз тўп ва прессинг билан кўп ишлаймиз.
Биз ҳам ундан ўрганамиз ва бундан жуда завқланамиз. У нафақат футбол ҳақида гапиради, балки ҳаётий воқеаларни ҳам айтиб беради", – деди "Тоттенхэм" хавбеки.



