"Денов" - “Ҳудудий кубок эгалари кубоги-2021" ғолибига айланди

Alisher
20 ноя 2021, 12:53
Бухоро шаҳрида “Ҳудудий кубок эгалари кубоги” мусобақаси ўз поёнига етди.

Турнир финалида Сурхондарё вилоятининг “Денов” клуби Қорақалпоғистон”нинг “Ақмангит”га қарши майдонга тушди. Учрашув 3:1 ҳисобида деновликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа, “Денов” “Ҳудудий кубок эгалари кубоги” соҳибига айланди ҳамда биринчи лига йўлланмаси учун ўтказиладиган пулька ўйинларига йўлланма олди. 

Финал

“Денов” – “Ақмангит” – 3:1


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia