Де Лигт Месси ва Суарес билан бир жамоада. ЕЧЛда ҳафта рамзий терма жамоаси эълон қилинди

Tolibjon Qosimov
2 май 2019, 19:02
Сешанба ва чоршанба кунлари Чемпионлар лигаси ярим финал дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди.

"Аякс" Лондонда "Тоттенхэм"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Барселона" ўз майдонида "Ливерпуль"га имкон қолдирмади - 3:0.

УЕФА матбуот хизмати ЕЧЛда ҳафтанинг фэнтези терма жамоасини эълон қилди. Рамзий тўлиғича "Аякс" ва "Барселона" футболчиларидан иборат.


Эслатиб ўтамиз, фэнтези терма жамоаси ҳар бир чизиқда энг кўп очко тўплаган футболчилардан тузилади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/ChampionsLeague