ЦСКА мағлубиятдан қутилиб қолди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

Aslanov Jasurbek
20 май 2025, 00:44
РПЛнинг 29-туридан ўрин олган "Локомотив" - ЦСКА баҳси якунига етди.

Баҳс мезбонларнинг тезкор голи билан бошланди. 10 дақиқада Воробёв ҳисобни очди. ЦСКА устози вазиятни тезроқ ўнглаш учун биринчи бўлимнинг ярмидаёқ Аббос Файзуллаевни майдонга туширди. Бироқ кутилмаганда Файзуллаев "темирйўлчилар"нинг иккинчи голидан қўпол хатога йўл қўйди ва "Локомотив" футболчиси бундан фойдаланиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Шунга қарамай "армиячилар" ўзига кела олишди ва 47 ҳамда 80 дақиқалардаги голлар эвазига мағлубиятдан қутилиб қолишди.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia