

Чехияда миллий терма жамоа бош мураббийи истеъфога чиқариб юборилди. Чехия футбол уюшмаси ЖЧ-2026 саралашида миллий жамоанинг Фарер оролларига мағлубиятидан (1:2) кейин терма устози Иван Гашек билан ҳамкорликни якунлади. Гашек 2024 йил январидан бери Чехия терма жамоасига раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Чехия ЖЧ саралаш гуруҳида 7 ўйинда 13 очко тўплаб, 2-ўринни эгаллаб турибди. Бир ўйин захирасига эга бўлган Хорватия билан фарқ 3 очкони ташкил этади.



