"Челси" ярим ҳимоячиси яна жароҳат олди

Sherzod Nurmatov
6 ноя 2025
"Челси" УEФА Чемпионлар Лигаси 4-турида Озарбайжонга — "Қорабоғ" майдонига сафар уюштирди (2:2).

Ўйин бошланганидан бир неча дақиқа ўтгач, "Челси" ярим ҳимоячиси Ромео Лавия майдонда атиги 5 дақиқа ҳарақат қилганидан кейин жароҳат олди. У ўйинни давом эттира олмади ва 7-дақиқада майдонни тарк этди, унинг ўрнига Мойзес Кайседо туширилди.

Бу бельгиялик хавбекнинг ўтган мавсум бошидан бери олтинчи ва ушбу мавсумдаги иккинчи жароҳати.

"Биз Ромео Лавияга жуда ачинамиз. У ҳали узоқ вақт майдонга қайтмаслиги мумкин. Кўрамиз. Жароҳатнинг хусусияти ҳақида гапиришга ҳали эрта. Менимча, бу квадрицепс жароҳати", – деди Мареска учрашувдан сўнг.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TalkSPORT