

"Челси" Антуан Семеньони трансферига қарши қарор қабул қилди. Аввалроқ, Лондон клуби "Борнмут" қанот ҳужумчисининг трансфери бўйича маълумот сўрагани маълум бўлганди. Бироқ энди "Челси" футболчини сотиб олиш ниятидан воз кечди - бу ҳақда журналист Бен Жейкобс ва The Athletic нашриёти хабар бермоқда.
"Челси" ҳозирги таркибидаги ҳужумчи ўйинчиларига ишонч билдирмоқда.
Семеньо жорий мавсумда Англия Премиьер-Лигасидаги 16 та ўйинда 8 та гол уриб, 3 та гол узатмасини берган. Унга "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдириши хабар қилинган эди.



