Championatasiaʼдан эксклюзив. "Ҳусанов тилни яхшироқ узлаштираётгани рост" - Пеп Гвардиола

Khoja
21 янв 2026
Сайтимиз журналисти Абдулвосит Бектемиров "Будё Глимт" - "Манчестер Сити" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан эксклюзив флэш-интервью уюштирди.

- Биринчи бўлимда нималар содир бўлганини тушунтириб бера оласизми? Жамоа икки дақиқа ичида иккита гол ўтказиб юбориши сабаби нимада?

- Ҳа, гол ўтказдик. Умуман олганда, яхши ўйин бўлди, лекин рақиблар жуда яхши ҳимояланди. Уларнинг тез ҳужумга ўтишлари ва узун тўплар билан ўйнашлари, айниқса ярим майдонлардаги ҳаракатлари бизга қийинчилик туғдирди.

- Бугун Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" футболчиси сифатида эълон қилингани ва жамоага қўшилганига бир йил бўлди. Ўша вақти Ҳусанов инглиз тилини умуман билмас эди. Ҳозир у жамоа билан қандай мулоқот қилмоқда? Ушбу вақт мобайнида Ҳусанов инглиз тилини ўргандими?

- У аста-секин ва қадамма-қадам тилни яхшироқ ўзлаштиряпти, бу ҳақиқат.

- "Манчестер Сити" ҳимоя чизиғи ва шаҳсан Ҳусановнинг бугунги ўйиндаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

- Хўш, биласизки, улар янги ўйинчилар. Шунингдек, ушбу позицияларда кўп йўқотишларимиз бор. Биласиз, ҳимоя чизиғида кўп муаммоларимиз бор. Ўтган мавсумда ҳам шундай бўлган эди. Шу сабабли охирги ўйинларда барқарор натижа кўрсатишда қийинчиликларга дуч келяпмиз.


Абдулвосит Бектемиров Норвегиядан махсус 


KhojaMuallif
Manba: championat.asia