"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри

Iskandarov Abdulaziz
11 мар 2026
Бугун Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган навбатдаги беллашувлар бўлиб ўтади.

Бу ўйинлар олдидан сайтимизнинг 3-тур эксперти Артём Филипосян ўз тахминлари билан ўртоқлашди.

11 мар 2026, 16:30
Surkhon Termez — Bunyodkor
0 – 0
Тугади

— "Сурхон — "Бунёдкор" ўйинига келсак, бу баҳсда "Бунёдкор" фаворит. "Сурхон" жамоасида ишлар яхши эмаслиги ҳаммага маълум. Лекин бу — футбол. Менинг фикримча, "Бунёдкор" ғалаба қозонади.

11 мар 2026, 19:30
Lokomotiv — Kokand-1912
0 – 0
Тугади

— "Локомотив" — "Қўқон-1912" баҳси. "Локомотив" ҳам яхши старт олди. "Қўқон-1912" жамоаси эса икки турда мағлуб бўлди. Қўқонда ҳам яхши жамоа ва яхши футболчилар шаклланган. Шунга қарамай, "Локомотив" бу ўйинда ғалаба қозонади, деб ўйлайман.

11 мар 2026, 19:45
Buxoro — Xorazm
1 – 1
Тугади

— "Бухоро" — "Хоразм" тўқнашуви. "Бухоро" яхши старт олди, ўтган турда "Навбаҳор"ни сафарда мағлуб этди. "Хоразм" ҳам яхши жамоа, ўтган турда ОКМКни ютди. "Хоразм"га ҳурмат билан қарайман. Лекин мен "Бухоро"га мухлислик қиламан, чунки ўзим кўп йиллар "Бухоро"да ўйнаганман. Шунинг учун "Бухоро" ютади, деб ўйлайман.


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: Championat.asia