"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади

Iskandarov Abdulaziz
14 фев 2026
Суперлига клубларининг Анталияда олиб бораётган йиғини охирлаб бормоқда.

Жамоалар айни пайтда назорат учрашувлари орқали оптимал формага кириб боришни мақсад қилган. Александр Хомяков бошчилигидаги "Бухоро" кеча Грузиянинг "Спаери" клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Ўйин томонларнинг 0:0 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди.

"Бухоро" - "Спаери" 0:0

"Бухоро": Умиджон Ҳамроев, Шаҳбоз Жўрабеков, Велжко Филипович, Хуршид Муҳторов, Муҳаммад Йўлдошев, Жавоҳир Рўзиев, Шерзод Эсанов, Тимур Мамасидиқов, Асилбек Қаюмов, Асадбек Жўрабоев, Шаҳзод Убайдуллаев

Захирадан тушганлар: Кирилл Тодоров, Сардор Қулматов, Нодирбек Аҳмаджонов, Аббос Умаров, Анвар Жўраев, Озодбек Ражабов, Равшан Хайруллаев, Доминик Бегич, Владимир Родич, Оғабек Маҳмадаминов


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia