Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида

Sherzod Nurmatov
9 мар 2026, 15:27
Минейро штати чемпионати финалида "Крузейро" "Атлетико Минейро"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди, аммо ўйин оммавий жанжал билан якунланди.

Ҳаммаси қўшиб берилган дақиқаларда бошланди: меҳмонлар дарвозабони Эверсон сэйвдан кейин мезбонлар ярим ҳимоячиси Кристиан билан тўқнашиб кетди ва унга тиззаси билан зарба берди. Бу эса катта тортишувга олиб келди. Жумладан, "Атлетико" ҳужумчиси Халк "Крузейро" хавбеки Лукас Ромеро бошига зарба берди. (ВИДЕО) 

Можаро полиция аралашувидан кейингина тўхтатилди. 

Ўйин тенг таркибда давом этган бўлса-да, жами 23 нафар футболчи жазоланиб, баённомада 23 та қизил карточка қайд этилди.



"Атлетико" ҳам, "Крузейро" ҳам Бразилия А Сериясида 4 турдан кейин ҳали бирорта ғалабага эришмаган: жамоалар мос равишда 17 ва 19-ўринларни эгаллаб турибди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BBC