

ФИФА "Ботафого"га Тьяго Альмаданинг трансфери учун "Атланта Юнайтед" олдидаги қарздорлик туфайли учта трансфер ойнаси давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлади.
Чеклов чоралари Бразилия клубининг 2024 йил ёзида Альмада трансфери учун 21 миллион доллар тўламагани билан боғлиқ. МЛС клуби "Ботафого"дан трансфер ва бонуслар учун пулларни ҳалигача олмаганини таъкидламоқда.
"Ботафого" учун янги ўйинчиларни рўйхатга олишга тақиқ 31 декабрдан кучга киради.
2025 йил қишида Альмада ижара асосида «"Лион"га ўтганди, бу клуб ҳам худди "Ботафого" каби америкалик тадбиркор Жон Тексторга тегишли. Ёзда аргентиналик футболчи 21 миллион евро эвазига "Атлетико"га ўтди.



