Боёвутда Farhod Cup мусобақаси юқори савияда ўтказилди

admin
11 апр 2026
Сирдарё вилояти Боёвут туманида ҳаваскор жамоалар ўртасида Farhod Cup мусобақаси бўлиб ўтди.

Умумий 24 та жамоа иштирок этган ушбу турнир муросасиз баҳслар, кескин курашлар ва ёрқин ўйинларга бой тарзда ташкил этилди. Турнирнинг 3-ўрин учун кечган баҳсида “Истиқлол” ва “Ховос” жамоалари ўзаро куч синашди. Қизиқарли ўтган учрашув якунида “Ховос” жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, бронза медалларини қўлга киритди.

IMG_0821.JPGIMG_0823.JPGIMG_0831.JPGIMG_0840.JPGIMG_0843.JPGIMG_0853.JPGIMG_0901.JPGIMG_0916.JPGIMG_0922.JPG

Финал баҳси эса чинакам футбол байрамига айланди. Унда барча рақибларини мағлуб этиб, финалга етиб келган “Daryo Hotel” ва “Avto Lider” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Мазкур учрашувга таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов ҳамда санъаткор Дилшодбек Каттабеков меҳмон сифатида ташриф буюриб, мухлисларга янада кўтаринки кайфият улашди.

Шиддатли ҳужумлар билан бошланган финал учрашувида Daryo Hotel жамоаси ҳужумчиси Обиджон Умматов ҳисобни очди. Медиа футбол қоидаларига кўра, биринчи бўлимдан сўнг ўтказилган пенальтилар сериясида “Avto Lider” жамоаси ҳисобни тенглаштирди.

Иккинчи бўлимда “Avto Lider” жамоаси олдинга чиқиб олганига қарамай, “Daryo Hotel” жамоаси кучли ирода ва жамоавий ўйин намойиш этиб, якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ҳамда турнир ғолибига айланди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

IMG_0937.JPGIMG_0949.JPGIMG_0961.JPGIMG_0973.JPGIMG_1026.JPGIMG_1063.JPGIMG_1131.JPGIMG_1140.JPGIMG_1152.JPGIMG_1167.JPGIMG_1178.JPGIMG_1191.JPGIMG_1202.JPGIMG_1220.JPGIMG_1226.JPGIMG_1246.JPGIMG_1254.JPGIMG_1265.JPG


adminМуаллиф
Манба: