"Боруссия" "Реал" ва "Барса" қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди

Sherzod Nurmatov
24 фев 2026
Дортмунднинг "Боруссия" клуби Нико Шлоттербек бўйича бир қарорга келди.

Ўйинчи клуб билан шартномани узайтиришдан бош тортган. Шу сабаб "асаларилар" бир йилдан кейин бепул кетиб қолишининг олдини олиш учун уни сотмоқчи.

Нико учун асосий даъвогар — "Реал". Шунингдек, ўйинчига "Барселона" ва "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ ОАВда Шлоттербек 50 млн евро эвазига Ла Лигага кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Sports Mole