

"Шаҳарликлар"нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 37-дақиқада сариқ карточка олди. Ҳамюртимиз танаффусда захирага олинди.
"Сити" фойдаланилмаган пенальти ва "Борнмут"нинг ҳисобни очишига қарамай, иккинчи бўлимда ўзи келди, манчестерликлар Холанд ва Мармушнинг голлари эвазига ярим финалга йўл олди.



